Россия Молия вазирлиги 2022 йилда ялпи ички маҳсулот 12 фоизга қисқаришини кутмоқда

Улашиш:

Россия Молия вазирлиги 2022 йилда ялпи ички маҳсулот 12 фоизга қисқаришини кутмоқда. Бу ҳақда Bloomberg департаментнинг ички прогнозларига таяниб хабар берди. Бу 1994 йилдан бери энг катта иқтисодий таназзулдир.

Агар прогноз амалга ошса, ресессия иқтисодиётнинг қарийб 10 йил давомида ўсишини қоплайди. Россия Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги агентлик сўровига жавоб бермаган.

Россия Марказий банки йил охиригача ЯИМ 8—10 фоизга тушишини кутмоқда. Регуляторнинг фикрича, чўққи тўртинчи чоракда бўлади ва у максимал 16,5 фоизга (минимал 12,5 фоиз) етади. 

«Ведомости» хабар беришича, Россия Иқтисодиёт вазирлиги ялпи ички маҳсулот асосий ҳолатда 8,8 фоизга, консерватив сценарийда эса 12,4 фоизга тушишини кутмоқда. 

Россия Ҳисоб палатаси раиси Алексей Кудрин қисқаришнинг расмий прогнози 10 фоиздан ортиқ бўлишини маълум қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.