Тўланмаган солиқлар эвазига тасарруфидаги транспорт воситалари хатловга олинмоқда

Улашиш:

Солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузулмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобланаган.

Бюронинг Ш.Рашидов бўлими томонидан солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан бир неча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан қарздор фермер хўжаликларидан солиқ қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 2 млрд сўмлик мол-мулклари қарздорлик эвазига хатланган бўлиб хатланган автотранспорт машиналарини онлайн аукцион орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.

Д.Мамиров Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси  

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.