Тўланмаган солиқлар мажбурий ундирилмоқда

Улашиш:

Солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузулмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобланаган.

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

Жумладан, Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида бўлган қарздор С.Ш ҳисобидан ундирувчи Ғаллаорол туман ДСИ фойдасига 22.823.000 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздорга тегишли автотранспорт воситаси қарздорлик эвасига хатланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.