Эндиликда ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болалар учун қўшимча, парваришлаш нафақаси берилмоқда

Улашиш:

Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса доимий парваришга мухтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида янги ёндашувларни жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сонли фармонига кўра 2022 йил 1 апрелдан бошлаб, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларнинг парвариши билан банд бўлган ота оналари ёки боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови “парваришлаш нафақаси” тайинланиши жорий этилди.

Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Ушбу парваришлаш нафақаси ўттиз тўрт турдаги касалликлари бўлган болаларни парваришлаш учун тайинланиши белгиланган.

Президент топшириғига кўра 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшга тўлмаган болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинлаш тизими жорий этилиши белгиланди. 

 

Сардор Қўшназаров - Бахмал туман ДХМ бўлим мудири

         

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.