Нима учун Ғарбнинг кредити нон бўладию, Хитойники тузоқ? Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Хитой кредитлари атрофидаги уйдирмалар ҳақида гапирди

Улашиш:

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь Хитой кредитлари туфайли мамлакатлар қарз тузоғига тушиб қолаётгани ҳақидаги уйдирмаларга изоҳ берган. Унинг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситаларида Ғарб кредитлари нондир, яъни улар яхши, Хитой кредитлари эса тузоқ деган ғалати стереотип мавжуд. Шунингдек, элчи Хитой Ўзбекистоннинг асосий кредитори эмаслигини таъкидлаган.  

Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида Хитой дипломати Ўзбекистондаги кредитлар аввало аҳоли учун имкониятлар яратишини таъкидлаган. У Ўзбекистон Президентининг кредитлар метро, турар-жой бинолари ва бошқа инфратузилма қурилишига кетгани ҳақидаги сўзларини мисол қилиб келтирган.

"Ҳозир Ўзбекистондаги маълумотларга кўра, ташқи қарз ЯИМнинг 38 фоизини ташкил этади. Халқаро стандартларга мувофиқ, бу хавфсиз кўрсаткич ҳисобланади. Шу билан бирга Хитой Ўзбекистоннинг асосий кредитори эмас. Ўзбекистон учун асосий кредиторлар Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банкидир", - дея таъкидлади элчи.

Унинг сўзларига кўра, Хитой Ўзбекистонга имтиёзли кредитлар беради, маблағлар Эксимбанк ва Хитой тараққиёт банки орқали ўтади.

"Ғарб банклари ёки халқаро молия институтлари қарз берганда- бу нон, Хитой қарз ёки кредит берганда, бу тузоқ дейишади. Одамлар баъзан тушунмайдилар", - деди у.

Цзянь Яннинг қўшимча қилишича, "Бир камар, бир йўл" лойиҳасида иштирок этадиган мамлакатлар ҳеч қачон қарз тузоқлари ҳақида Хитойга шикоят қилмаган.

"Биз вазиятга реал қарашимиз керак. Биз ёрдам берамиз, буни биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, консолидация ва ўзаро фойдаланиш асосида қиламиз. Бизнинг лойиҳамиз монополия бўлишини хоҳламаймиз. Бунга ҳеч қачон сиёсий шартларни қўшмаймиз”,- деди у.

Элчининг таъкидлашича, “Хитой қатъий ёки юмшоқ кредитор”, дейишнинг кераги йўқ. Унинг сўзларига кўра, ҳамма нарса бозор шароитларига мос ва Хитой ҳам, бошқа мамлакатлар ҳам риоя қилиши керак бўлган муайян қоидаларга мувофиқ ҳал қилиниши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.