Ўзбекистонда бизнес муаммоларини ҳал этиш учун “тез ёрдам” йўлга қўйилмоқда

Улашиш:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда "тадбиркорлар учун тез ёрдам"онлайн платформасини ишга туширган.

"Тадбиркорлар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Амалда корхоналар дуч келадиган кўплаб муаммолар узоқ вақт давомида ҳал қилинмай қолмоқда. Энди бу муаммоларни янги онлайн платформа туфайли ҳал қилиш мумкин бўлади”, -дея маълум қилмоқда вазирлик.

tadbirkor.mift.uz сайтининг асосий мақсади - тадбиркорларнинг мурожаатларига имкон қадар тезроқ жавоб бериш ва уларга ёрдам кўрсатишдир.

Тадбиркор қилиши керак бўлган нарса - СТИР ва телефон рақамидан фойдаланган ҳолда сайтда рўйхатдан ўтиш, бизнес йўналишини танлаш, мурожаат шаклини тўлдириш,   муаммони батафсил тавсифлаш, ҳужжатлар ва фотосуратларни [агар мавжуд бўлса] илова қилиш сўралади. Шундан сўнг, ариза дарҳол кўриб чиқиш учун юборилади.

Энг муҳими, тадбиркор ўзининг шахсий кабинетида мурожаат ҳолатини кузатиш имкониятига эга бўлади. Ҳар-бир мурожаат бўйича қарор Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси назорати остида бўлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.