My.gov.uzга кўпроқ нима ҳақида мурожаат тушади? (инфографика)

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ягона портал жамоаси call-марказ рақами (1242)га тушаётган мурожаатлар статистикасини эълон қилди.

23-31 май кунларидаги мурожаатларга кўра, энг кўп сўров «аризани ҳолати (статусини) билиш» (745 бор) ҳамда «id.egov.uz профилини тиклаш/маълумотни ўзгартириш» (693 марта) бўйича тушган. Тўлиқ рақамларни юқоридаги инфографикадан кузатишингиз мумкин.

Эътиборлиси, юртдошларимиз ҳафтанинг 7 кунида 24 соат давомида 1242 қисқа рақами орқали портал операторлари билан боғланиб, ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)