Урса, демак севадими? Ўзбекистондаги тўйда куёв келинни урган видео бошқа давлатларда ҳайратга сабаб бўлди

Улашиш:

Яқинда Ўзбекистондаги тўйлардан бирида куёв ва келиннинг танловда қатнашган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Келинчак куёвни ютиб чиққан, бунга жавобан йигит севгилисининг бошидан шапалоқ билан уриб юборган.

Тўйхонадаги эркакалардан бирортаси ҳам келинчакнинг ёнини олмаган. Куёвнинг дўсти эса очиқчасига кулиб турган. Фақат битта аёл шўрлик келинни тўйдан олиб чиқиб кетган.

Бу видео катта шов-шувга сабаб бўлди, бу воқеа нафақат Ўзбекистонда, балким хорижда ҳам муҳокамага этилиб, телеканаллар орқали намойиш қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Видео ҳақида нималар маълум

Фойдаланувчиларнинг айтишича, мазкур воқеа икки йил муқаддам Сурхондарё вилоятида юз берган. Шундан сўнг келиннинг ота-онаси қизларини олиб кетиб, тўйни бекор қилишган. Айни пайтда видеонинг иккала “қахрамони” ҳам янги оилали бўлишган.

Жамоатчиликнинг фикри

“Ўзбекистонда танловда ютиб чиққани учун келин куёвдан шапалоқ олган. Унинг келажаги қандай бўлса энди?”, - деди Ксения Собчак.

Ксения Бородина ҳам бу видеони кўргач, ўзини боса олмаган. Келиннинг ёнини ҳеч ким олмагани 39 ёшли телебошловчини жуда ранжитган.

“Бу қандай дўзаҳ! Ҳар гал бундай воқеаларни кўрганимда келинчакнинг акалари ёки отаси йўқми, деб ўйланиб қоламан. Улар ҳам жойидан туриб, бундай “куёвлар”нинг таъзирини берса бўлмайдими? Даҳшат!”- деб ёзмоқда у.

Бу воқеага Екатерина Волкова ҳам ўз муносабатини билдирган. Актрисанинг фикрича, куёв келин билан ёлғиз қолганда ўзини бундан ҳам баттар тутса керак.

“Ўзбекистондаги тўй. Тўйнинг қаерда бўлганининг аҳамияти йўқ. Муҳими шундаки, тўйхонадаги кўплаб одамлардан қўрқмаган киши ёпиқ эшик ортида нималарга қодир бўлса? Танловда ютиб чиққани учун келинни уриш ақлданми? Нималар бўлаяпти ўзи? Ҳеч ким қизнинг ёнини олмагани,   қўл кўтариш яхши эмаслигини бу аблаҳга ҳеч тушунтирмаганидан жаҳлим чиқаяпти”, - деди Волкова.

Четдан назар

Бу видеоролик бошқа давлатлар телеканаллари орқали кўрсатилган. Қизиқ, бундай ёввойиликни кўрган хорижликлар давлатимиз ҳақида нималар ўйлаган бўлишса? Бундан кейин улар турист сифатида келишга ёки бизнесни ривожлантиришга инвестиция киритишга қарор қилармикин? Бу саволларнинг жавоби аниқ бўлса керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.