Жиззахда келин-куёв бўлган юк машинаси ва унинг атрофида айланган “Малибу” машиналари ҳайдовчилари инспекторлар томонидан топилган ҳамда жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар бермоқда.
Куни кеча Жиззах вилоятида бўлиб ўтган ғайриоддий тўй видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Куёвтўра келинни ФҲДЁга юк машинасида олиб борган. Юк машинасига эса тўртта “Малибу” ҳамроҳлик қилган. Буниси ҳам майли, лекин машиналар нафақат қатнов қисмига чиққан, балким атрофдаги бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун жиддий хавф туғдирган.
Юк машинаси эгаси бўлган куёвга, шунингдек “Малибу” ҳайдовчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддаси бўйича маъмурий баённома тузилган.
Бундан ташқари, ҳаракатланувчи машинанинг деразасидан чиқиб олиб, содир бўлаётган барча воқеаларни суратга олган операторга нисбатан ҳам маъмурий баённома тузилган.