Жиззах вилояти прокурори BMB NRC Agrologistics қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган комплексда бўлди

Улашиш:

Жорий йилнинг 13 июль куни Жиззах вилояти прокурори Ислом Эргашходжаев Шароф Рашидов тумани 2-сектор ҳудудида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплексига ташриф буюрди.

Ташриф давомида 2-сектор раҳбари Ислом Эргашходжаев BMB NRC Agrologistics қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган комплексдаги бунёдкорлик ишлари, шунингдек компания томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган бир қатор лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Компания Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов билан суҳбати чоғида Ислом Эргашходжаев Юртбошимиз томонидан “Мегалойиҳа” деб таърифланган ушбу комплекс шубҳасиз Жиззах вилоятининг ижтимоий–иқтисодий ривожланишига самарали ҳисса қўшадиган йирик мажмуа бўлишига ишонч билдирди ва компаниянинг бунёдкорлик ишларида ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур комплекс шу йилнинг 4-чорагида эксплуатацияга топширилиши режалаштирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.