Ўзбекистон аёлни абортга мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилади ва қонунчиликка "тегажоғлик" тушунчаси киритилади

Улашиш:

Ўзбекистонда аёлни абортга мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилади ва қонунчиликка "тегажоғлик" тушунчаси киритилади.

Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги вакиллари маълум қилишган.

Тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилган. Ҳозирда улардан ушбу лойиҳа бўйича таклифлар келиб тушмоқда.

Ҳужжатга кўра, бир қатор янги меъёрлар киритилмоқда. Хусусан: 

  • суд томонидан тегажоғлик ва зўравонлик қурбонларига бир йил муддатгача давлат ҳимоясини тақдим этиш тўғрисида ордер бериш;

  • аёлни аборот қилишга мажбур қилиш учун жавобгарликни кучайтириш;

  • яқин қариндош бўлган аёлнинг соғлиғига қасддан зарар етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

  • инсон ҳаётининг шахсий томонини акс эттирувчи, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ошкор қилиш учун жиноий жавобгарликни белгилаш;

  • "аёлларга нисбатан тегажоғлиқ" тушунчасини жорий этиш.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.