Учтепа тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушлангани аниқ бўлди

Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тезкор ходимлари томонидан Учтепа тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланган экан.  

“Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси жорий йилнинг апрел ойида қурилиш-таъмирлаш соҳасида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида ушбу компания раҳбарига қарши "ҳибсга олиш" шаклида профилактика чорасини қўлламаслик учун 50 000 доллар пора талаб қилган", - дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

ДХХ бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида терговчи жамият ходимидан пора олаётган пайтда қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-модда (пора олиш)си бўйича жиноий иш қўзғатилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек у 3 йил давомида прокуратурада юқори лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.