Қуёшда кучли портлаш: бугундан Ерда магнит бўронлари кутилмоқда

Чоп этиш

26 август куни Қуёшда М тоифали портлаш юз берган. Қуёшнинг Ерга қараган AR3089 номли доғидан улкан плазма оқими отилиб чиққан. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, у бугун, 29 август куни Ерга етиб келади ва геомагнит бўронларига сабабчи бўлади, деб ёзди Live Science.

Фазовий об-ҳавони кузатувчи экспертлар шу ҳафтада Қуёшда навбатдаги кучли портлаш юз беришидан огоҳлантиришганди.

NASAнинг Solar Dynamics Observatory космик аппарати Қуёшдаги М тоифали портлашни суратга олди.
Фото: NASA

Магнит бўронлари бир неча кун давом этиши, GPS тизимлари, радиоалоқа ва энергия тизимларига айрим таъсирлари бўлиши кутилмоқда. Бироқ экспертлар бу таъсирлар қисқа муддатли хусусиятга эга бўлишини айтишган.

Геомагнит бўронларининг натижасида сайёрамизнинг ҳам шимоли, ҳам жанубида қутб ёғдулари пайдо бўлади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив