Қуёшдан плазма ажралиб чиқди. Ерга хавф борми?

Улашиш:

Қуёшдан плазма ажралиб чиқди. Ерга хавф борми?

NASA қурилмалари Қуёшдан ажралиб чиққан плазмани камераларига муҳрлади. Бу ҳақда Live Science хабар берди.

Олимлар Қуёшнинг фаоллиги ортиб бораётгани ва бу жараён 2025 йилнинг ёзида энг юқори чўққига чиқишини маълум қилди. Шундан сўнг фаоллик пасая бошлайди. Қуёшдан ажралиб чиққан плазма эса Ерга хавф солмаслиги, у Меркурий томонга ҳаракатлангани маълум қилинди. Қуёшдаги фаоллик сабабли, деярли ҳар куни космик аппаратлар чақнашларни қайд этади, бу эса плазманинг ажралиб чиқиши билан бирга кечиши мумкин.

10 март куни плазманинг яна бир катта ажралиб чиқиши қайд этилган. NASA космик аппарати Қуёшнинг нариги томонида содир бўлган ушбу ҳодисани суратга олишга муваффақ бўлган. Олимларнинг фикрига кўра, бу отилиш ғайриоддий бўлган, чунки у плазма “қанотларини ёяётган капалак” шаклида кўринган. Плазманинг аксарияти ҳалқага ўхшайди, аммо нима учун бу сафар бошқача кўринганини олимлар билмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.