Қуёш ҳали бунчалик яқиндан тасвирга олинмаган (видео)

Улашиш:

Европа космик агентлиги (ЕSА) Қуёшнинг 4K-видеосини эълон қилди. Тасвирни Solar Orbiter зонди олган.

Зонд 2022 йилнинг 26 март куни Қуёшга энг яқин (0,32 а.б.) масофага борди.

Видео олинган пайти Меркурий орбитаси ичкарисида бўлган зонднинг иссиқлик экрани 500°C гача қизиб кетган.

Тасвирга олишда экстремал шароитга мосланган, Қуёшни  17 нм тўлқин узунлигида (Қуёш тожида миллион даражагача иссиқликда газдан тараладиган тўлқин узунлигига тенг) кўрсатувчи ултрабинафша тепловизордан фойдаланилди. 

Solar Orbiter — ЕSА ва НАСА ҳамкорлигида ишлаб чиқилган, Қуёшни ўрганиш учун 2020 йил февралида учирилган автомат космик аппарат.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.