Рамзан Қодиров кетмайди, аксинча, «узоқ ўтириб» рекордни янгиламоқчи

Улашиш:

Рамзан Қодиров яқин орада Чеченистон раҳбарлигидан кетмаслигини маълум қилди.

Ҳолбуки, у «узоқ ўтириб қолдим» деб, раҳбарликдан кетиш фурсати етганига шама қилганига уч кун ҳам бўлмади.

Қодиров салкам 2,5 миллион ўқувчиси бор ўз телеграм-каналида шундай ёзди:

«Ўша куни лавозимимда 15 йил ўтирганим ва ҳудудлар раҳбарлари орасида «энг узоқ умр кўрувчиси» эканим ҳақидаги хабарга дуч келиб қолдим. Бу кўп деб ўйлаб, сизларнинг фикрингизни билишга қизиқдим. Кейин унчалик ҳам «умрзоқ» эмаслигимни, 27 йиллик рекорд борлигини аниқладим. Энди, эшитинг: мен ана шу рекордни урмоқчиман. Қани, кўрамиз, бу кўрсаткични янгилай олрмиканман».

Қодировнинг нияти жиддийлигини профилидаги фотодан ҳам илғаш қийинмас...

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.