Зомин туманининг “Суффа” платосида 720 ўринли 3 та замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилди

Улашиш:

Куни кеча Зоминнинг “Суффа” платосида 720 ўринли 3 та замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилиши бўйича тадбир ўтказилди.

               

Маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, барчани янги фойдаланишга топширилаётган меҳмонхона билан самимий қутлар экан, “Президентимизнинг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра 2 000 гектардан ортиқ ҳудудда “Зомин” туристик-рекреацион зонаси барпо этилиши белгилангани, мазкур фармонга асосан туристик зонада инфратузилма объектларини қуриш учун 700 гектар ер майдонлари ажратиб берилганлиги” таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, “Мазкур тарихий мажмуанинг бош ташаббускори ҳамда бош меъмори ҳам Давлатимиз раҳбаридир. Чунки ҳар бир лойиҳанинг бошланишидан то фойдаланишга топширилгунича шахсан ўзлари бош бўлиб, унинг ҳар бир босқичида суриштириб, керакли маслаҳатларини бериб, йўл-йўриқ кўрсатиб келмоқдалар. Фурсатдан фойдаланиб, Ҳурматли Юртбошимизга вилоят аҳли номидан чексиз эҳтиром ва миннатдорчиликни етказиб қўйишни ўзимнинг бурчим деб биламан” деб сўзини якунлади вилоят ҳокими.

Жиззах ўз иқлими, географияси ва ландшафтига кўра, тоғлари ва боғлари, кўли ва чўли билан зийнат олган маскан бўлиб, йилнинг тўрт фаслида ҳам ажойиб манзарали, бетакрор ҳудудларига эга воҳадир.

Ҳозирда вилоятга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш, жозибали туризм объектлари бунёд этиш ва сифатли сервисни ташкил қилиш, шу орқали янги иш ўринлари яратиш каби муҳим вазифалар мақсад қилиб олинган.

Хусусан, вилоятга жорий йилда 1 миллион 500 минг нафар маҳаллий ва 12 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрди.

Умуман бу ерда 2026 йилгача ҳаммаси бўлиб, 40 та, жами 11 544 ўринли 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхона, 2 000 ўринли 201 та шале, 2,5 км осма дор йўли, 2 700 ўринли 19 та апартамент, 19 та кафе - ресторан ҳамда кўнгилочар марказлар ва сайлгоҳлар ташкил этиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.