Тошкентда мусиқа фестивали бўлиб ўтади

Улашиш:

Тошкентда бўлиб ўтадиган мусиқа фестивалида Gayazov$ Brother$, Minelli ва HammAli & Navai чиқишлари кутилмоқда.

9-сентябрдан 11-сентябрь кунлари уч кунлик хурсандчиликка тўла мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган фестивалда пойтахнинг аҳолиси ва меҳмонлари нафақат жонли мусиқа ва рақслардан баҳраманд бўлишлари, балки ўзларини ҳам чинакам мусиқачи сифатида синаб кўришлари, рақс тушиш маҳоратини намойиш этишлари, таклиф этилган таниқли меҳмонлар билан мулоқот қилишлари мумкин бўлади.

Фестивалга Ўзбекистонинг машҳур ижрочи ва диджейлари билан бир қаторда, хорижлик юлдузлар ҳам таклиф этилган:

  • 9 сентябрь куни Россиянинг машҳур Gayazov$ Brother$ гуруҳи ўзларининг кўплаб мухлисларга эга хит-қўшиқлари билан ёшларни қувонтиради;
  • 10 сентябрь куни латофатли Minelli Европа ва МДҲ давлатлари хит-парадларини забт этган қўшиқларини жонли ижрода тақдим этади;
  • 11 сентябрь куни бир неча йиллар давомида топ-чартларда юқори ўринларни эгаллаган HammAli & Navai дуэти фестиваль мухлислари учун саҳнага чиқади.

Бундан ташқари, пойтахтлик DJ King Macarella, DJ Pashkov, DJ Sam, DJ Frost, DJ Gera, DJ Safronov, рақс жамоаларининг чиқишлари ва флешмоблари аъло кайфият яратишга ҳисса қўшади.

Махсус таклиф қилинган меҳмон — ҚВЗ Олий лигасининг чемпиони, «Азиямикс» жамоасининг етакчиси Элдияр Кененсаров оқшомларни қувноқ кайфиятда ўтказишингизни таъминлайди.

Тадбирга кириш бепул.

Манзил: Hyatt Regency меҳмонхонаси ва Алишер Навоий номли Миллий кутубхонаси олдидаги ҳудуд.

Бошланиш вақти: 19:00.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.