Ferrari илк «тоза қонли» йўлтанламасини тақдим этди

Улашиш:

Италиянинг Ferrari компанияси ўзининг 75 йиллик тарихида илк маротаба йўлтанламас машинасини чиқарди.

Машинага Purosangue номи берилди, италян тилидан таржима қилганда «тоза қонли» маъносини беради.

Машина салони — тўрт кишилик. Purosangue дизайни ўзгача: тўртта эшиги бор, орқа эшиклари тескари томонга, яъни ортга очилади. Ferrari ўриндиқлари иситиладиган, қолаверса, компания тарихидаги энг катта юкхонага юга.

Автомобилнинг 12 цилиндрли двигатели 725 от кучига эга — Ferrari 812 Superfast суперкариники билан бир хил. Мотор сиғими — 6,5 литр. Узатмалар қутиси орт ўққа ўрнатилган. Бу 3,3 сонияда — 100 км/соат, 10,2 сонияда — 200 км/соат тезланиш олиш имкониятини яратади.

Янги Ferrari 2023 йил баҳоридан сотувда пайдо бўлади. Нархи 390 минг евродан бошланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.