UzAuto Motors харидорларга Chevrolet Onix'ни етказиб беришни бошлади

Улашиш:

UzAuto Motors харидорларга Chevrolet Onix'ни етказиб беришни бошлади

UzAuto Motors компанияси харидорларда катта қизиқиш уйғотган Chevrolet Onix автомобилини етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда компания хабарида айтилган.

Маълум қилинишича, бугундан бошлаб Chevrolet Onix’ни шаҳар кўчаларида учратиш мумкин.

Янги модель ёрқин дизайн, замонавий интерьер ҳамда қулайлик ва хавфсизлик учун барча зарур опцияларни ўзида мужассамлаштиради.

Ўзгача дизайн ва замонавий опциялар ҳамда юқори хавфсизлик технологияларига эга бўлган ушбу автомобиль модели автомобилсозлик саноати ривожланишида олдинга ташланган яна бир улкан муваффақиятли қадам бўлди”, дейилади хабарда.

Автомобил комплектациясига қараб 2 турдаги двигател билан тақдим этилади: 1,2 литрли 90 от кучига эга атмосферали двигател 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган; 1,2 литрли 132 от кучига эга турбо двигател 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Автомобил 10,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, шу билан бирга аралаш циклда 100 км учун фақат 5,9 л ва шаҳар ташқарисидаги йўлда 4,7 л сарфлайди.

4LT комплектацияси базавий опцияларидан ташқари автомобилга калитсиз кириш (smart key) ва ёқиш (start/stop) тизимлари, круиз контрол билан таъминланган.

LS комплектациясидан ташқари барча комплектациялар Bluetooth, Hands-free ва 8 дюйм ҳажмдаги сенсор дисплейли русификацияга эга мултимедиа тизими (Apple CarPlay ва Android Auto) билан жиҳозланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.