Қозоғистонлик собиқ амалдор Ўзбекистонда қўлга олинди

Улашиш:

Халқаро қидирувда бўлган Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри собиқ ҳоким ўринбосари Тимур Садвакасов Ўзбекистонда қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, кейин Ўзбекистонга яширинча кирган ва шу ерда чегара хизмати томонидан ушланган.

Садвакасов нима учун қидирувда эди?
Қозоғистонда у йирик миқдорда пора беришга ундаш ва фирибгарликда гумон қилинмоқда. Терговга кўра, у Шимолий Қозоғистондаги нодир ер металлари конига алоқадор коррупциявий схемаларда иштирок этган бўлиши мумкин.

Энди уни нима кутмоқда?
Собиқ амалдор икки давлатда ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин:
- Қозоғистонда – коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун
- Ўзбекистонда – чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун

Ҳозирча Қозоғистон расмийлари ушбу хабарга расмий изоҳ берганича йўқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.