Маъмурий жарима ундирилди

Улашиш:

Давлат фойдасига ундирув бўйича Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида Архитектура ва қурилиш органларининг Жиззах шаҳар бўлимининг 09.12.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.А ҳисобидан ундирувчи давлат фойдасига 13.500.000сўм, 8.100.000 сўм ва 2.700.000 сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 26.07.2022 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Б.А дан давлат фойдасига жами 24.300.000 сўм пул маблағлари ундирилди ва ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан иш юритувидан тамомланди.

Мафтуна Сунатова -  Бўлим давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.