Пешағор МФЙ ҳоким ёрдамчиси амалга оширилган ишлар ҳисоботини берди. Шу билан бирга йил якунига қадар қилинажак ишлар белгилаб олинди.

Улашиш:
Яқинда Пешағор МФЙ раиси, маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш бўлди. Унда маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаков жорий йилнинг январь-август ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилганларга ахборот бериб ўтди. Ўтган даврда маҳаллада истиқомат қилувчи 643 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланган. Уларнинг 157 нафари доимий ишларга жойлашган бўлса, 278 нафари ўзини-ўзи банд қилди. 25 нафари ЯТТга ёлланма ишчи сифатида бандлиги таъминланди. 28 та лойиҳага 878,6 млн. сўм кредит ажратилди. 61 нафар ишсизга 204 млн сўм субсидия олиб берилди. 115 нафари касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди. 19 нафар фуқарога жами 19 гектар ижарага ер ажратилишида кўмаклашилди.
12 та янги юридик шахс, 19 та ЯТТ рўйхатга олинди. 3 та субъектнинг фаолияти тикланди. 3 та микролойиҳа шакллантирилди.
Жами 1 км пиёдалар йўлакчаси қурилди. 800 метрга яқин йўл шағаллаштирилди. Маҳалладан ўтувчи анҳорнинг 100 метрга яқин қисми бетонлаштирилди. 3 та кўприк қурилди. Ичимлик суви тармоқлари тортилмоқда.

205 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатилди. Шундан 65 нафари моддий, 110 нафари тиббий ёрдам олган. 30 нафарига бошқа кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилган.
Сентябрь-декабрь ойларидаги прогнозга кўра, 45 нафар фуқарони доимий ишларга жойлашиши кутилмоқда. Шунингдек, 90 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиши зарур. 25 нафар норасмий банд бўлиб юрганларни эса легаллаштириш кутилмоқда. 50 нафар ишсиз фуқаро қўшимча касб-ҳунар курсларида малака ошириб қайтади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 450 млн. сўм кредит маблағи ва 60 млн. сўм субсидия ажратилиши назарда тутилган. 4 та кичик тадбиркорлик субъекти, 6 та ЯТТ ташкил этилади. Қолган даврда шакллантириладиган 2 та “маҳаллабай” кичик лойиҳа мавжуд. 12 та хонадонга 30 млн сўмлик ижтимоий ёрдам ажратилади.
Тадбирда фуқароларга берилган имтиёз ва ажратилаётган субсидиялар ҳақида ҳам тушунчалар бериб ўтилди. Қатнашчилар бир овоздан ҳоким ёрдамчисининг ўтган даврдаги фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.
2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.