Жиззах вилояти ҳокими ўринбосарининг кўзи ожизлар жамияти раҳбарлари ва вакиллари билан сайёр учрашуви ўтказилди

Улашиш:

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Латибжон Аҳмаджонов вилоят, шаҳар ва туманларнинг кўзи ожизлар жамияти раҳбарлари ва вакиллари билан  сайёр учрашуви ўтказилди.

Ўтказилган мазкур сайёр учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджонов жамият аъзоларини муаммолари ва қийнаб келаётган масалаларини тинглади.

Учрашувда Л.Аҳмаджонов жамият аъзоларига бугунги кундаги ислоҳотлар моҳияти,  инсон қадрини улуғлашдаги давлат сиёсати ва ногиронларга яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, диний-ижтимоий ва маънавий қарашларини соғломлаштириш бўйича ҳам суҳбатлашилди.   

Сайёр учрашувда кўзи ожизлар жамиятлари раҳбарларининг муаммолари аниқланиб, масалалар ечими ижрога қаратилди.

Шу билан биргалика ўз йўналишида яхши натижаларга эришган жамият аъзолари  рағбатлантирилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.