Арнасойда BMB Trade Group томонидан ташкил этилган “Тимбилдинг” шаклидаги ҳашарда беш тоннадан ортиқ пахта терилди

Улашиш:

Ўлкамизнинг барча худудларида куз мавсуми ҳосилни теримини сифатли таъминлаш вазифасини англатади ва албатта қишлоқ хўжалиги ходимлари учун бу энг масъулиятли ҳамда машаққатли меҳнат давриларидан бири десак, муболаға бўлмайди.

Табиийки, бу вақт пахта далаларида ҳам барча деҳконларимиз жипслашиб, бир мушт бўлиб, бор кучини аямасдан ишга киришмоқдалар.

Арнасой туманида жойлашган BMB Agro Trade кластери пахта далаларида эрта тонгидан ишлар қайнаб кетти.
Гап шундаки, BMB Trade Group холдинги таркибига кирувчи Жиззах вилояти ҳамда Тошкентда жойлашган йигирмадан зиёд шуъба ва қўшма корхоналари юзлаб ходимлари иштирокида ҳашар тадбири ташкил қилинди.

Эътиборингизни тортадиган бир жиҳати шундаки, пахта даласида ҳамма тенг: ёши кичик ва катталар, эркак ва аёллар, компания асосчиси, таъсисчилари, раҳбар ва қуйи тизим ходимлари бароварига пахта даласи ишчисига айланди.

Тадбир давомида мотивация ва кўтаринки кайфият бахш этувчи ҳазил, кўшиқлар, қисқа шеър ва мақолалар янгираб турди.

Айтиш жойизки, бу каби ҳашар тадбирлари компаниянинг севимли анъаналаридан бирига аллақачон айланиб бўлган.

Бундай тадбирлар жамоани жипслаштиришга, бир бири билан яқиндан танишишга, иноқ ва ҳамжиҳатликда келишиб ягона мақсадларга эришишга биргалашиб меҳнат қилишга ундайди.

Жумладан, компаниянинг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигида ўтказилган мазкур ҳашар давомида BMB Trade Group жамоаси аъзолари 5 тоннадан ортиқ пахта ҳосилини териб топширишга муваффақ бўлдилар.

Умуман олганда, миллий ҳашаримиз замонавий HR-менеджмент тилида “тимбилдинг” мақсад ва вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади десак, асло муболаға бўлмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.