Стрессдан халос қиладиган энг яхши ичимлик номи айтилди

Стрессдан халос қиладиган энг яхши ичимлик номи айтилди

Стрессдан халос бўлиш учун энг яхши ичимлик бу – какао.

«Какао қон томирларини кенгайтирувчи таъсирга эга, шунингдек, миянинг озиқланишини яхшилайди. Унда B гуруҳ витаминлари мавжуд бўлиб, улар миянинг озиқланишини сезиларли даражада яхшилайди, унинг безовталигини камайтиради», – деди диетолог Михаил Гинзбург.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, какао таркибида магний мавжуд бўлиб, у мияни тинчлантиришга ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради. Унинг қўшимча қилишича, бу ичимлик тез ўтадиган стрессга қарши курашда тенгсиздир.

Сурункали стресс ҳолатида мутахассис овқатланиш рационига денгиз балиқлари, кефир, ёгурт, сабзавотлар каби маҳсулотларни киритишни тавсия қилади.