BBC прогнози: Украинадаги уруш 2023 йилда қандай тус олади?

Улашиш:

Украинада низо бошланганига бир йил тўлиши арафасида BBC ҳарбий таҳлилчилар фикрларига асосланиб, уруш 2023 йилда қандай тус олиши борасида ўз прогнозларини эълон қилди.

Нашр қуйидаги бешта вариантни келтириб ўтди:

  • Украина босиб олинган ҳудудларнинг барчасини баҳор охиригача қайтариб олади. У ҳолда яқин ойларда, балки ҳафталарда Мелитополь асосий жанговар пунктга айланади, шундан кейин Украина қуролли кучлари Азов денгизигача бориб етади ва Қримни Россиядан узиб қўяди. Россия таслим бўлади, Украина, Буюк Британия ва АҚШ эса халқаро хавфсизликнинг янги архитектурасини шакллантиради;
  • Россия ҳал қилувчи қарши ҳужумни амалга оширади ва унинг натижаси урушнинг боришида муҳим омилга айланади, бироқ Украина исталган вақтда ўзининг янги ҳужумини бошлаши мумкин;
  • Жанговар ҳаракатлар секинлашади, аммо Украина ғолиб бўлади. 2023 йил охирига келиб, Қрим тўлиқ Украина назорати остига ўтади;
  • Иккала томон ҳам шиддатли ҳужумларни амалга оширади. Биринчи навбатда Россия бор эътиборини Донбассга қаратади, Украина эса Мелитополь ва Луганск вилоятини қайтаришга уринади;
  • Уруш чўзилиб кетади ва 2023 йил охиригача тугамайди. Россия ичкарисида ўзгаришлар юз беради. Элита низодан безор бўлади. АҚШ учун Вьетнам ва СССР учун Афғонистон шундай якун топган эди.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.