Ўзбекистон президенти Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди

Улашиш:

Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди. Мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради», — деди президент.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Ҳикматович Кариевни эгаллаб турган лавозимидан озод этди, дея хабар берди давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов. Кариев 2019 йил февралидан бери агентликни бошқариб келаётганди.

Матбуот котибнинг маълум қилишича, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда президент «‘Док-1 Макс' препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилган».

Фото: Президент матбуот хизматиФото: Президент матбуот хизмати

«Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!», — деди президент.

Аввалроқ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилганидан сўнг Ўзбекистонда 20 нафарга яқин бола вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.