Японлар қаловини топган кўринади. Улар қордан электр олишмоқчи

Японлар қаловини топган кўринади. Улар қордан электр олишмоқчи

«Қаловини топса, қор ҳам ёнади» — японлар бу мақолни эшитишганми-йўқми — бизга қоронғу, аммо уддабурон бу халқдан ҳар нарса кутиш мумкин. Масалан, Kyodo агентлиги хабар беришича, Япония шимоли-шарқидаги Аомори шаҳрида қордан электр энергияси олиш бўйича синовлар бошланган.

Қор — тикланувчи электр манбаи.

Аоморида қишда қор қалин ёғади. Шаҳар кўчаларидан йиғиштириб кетилган қор денгизга олиб бориб ташланади. Ўтган йили қорни тозалаш учун шаҳар ҳокимлиги 5,9 млрд иена (44,6 млн доллар) сарфлашига тўғри келди.

Айнан ўша қор олиб бориб ташланадиган денгиз қисмида оддий қорни электрга айлантириш имкониятлари ўрганилмоқда.

Лойиҳа ҳамкорликда — маҳаллий Forte Co стартапи Токио элекралоқа университети билан ишлаяпти. Уларнинг олдида биргина савол кўндаланг: денгиз бўйида шаҳар кўчаларидан олиб келиб ташланган тонналаб қор уюмлари ҳаво исиши натижасида эриганида ажраладиган буғ турбинани айлантириб, энергия ажрата оладими?

Баҳор келиб, кунлар исий бошлагач, лойиҳа тўлиқ кучда иш бошлайди. Ҳозирча қор захирасини йилнинг иссиқ пайтларида узоқ вақт сақлаш имконини берувчи майдон танланмоқда.

«Серёғин ҳудудимиз учун қор ташвиш доим келтирган, энди унинг фойдасини ҳам кўрмоқчимиз», — деди маҳаллий ҳокимият вакили.