Б.Ботиров (исми шарифи ўзгартирилган) бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида таниши К.Камоловани яшаш хонадонига олиб бориб, унинг бўйнидаги 10 граммлик баҳоси 5.000.000 сўмлик тилла занжирини тақиб кўришини айтиб олиб, ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида К.Камоловага қайтариб бермасдан ҳодиса жойидан қочиб кетиб, терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсларга сотиб юбориб, пулни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Б.Ботиров фуқаро М.Маллаевани Дўстлик туман марказидан ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли бўлган автомашинасига ўтқазиб, Дўстлик тумани, “А.Навоий” МФЙ, Янги ҳаёт даҳаси ҳудудига олиб бориб, атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, унинг қўлини қайириб, унинг қўлида бўлган “Редми ноте-9” русумли телефонини очиқдан очиқ талон-торож қилиб, тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсларга сотиб юбориб, пулни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Б.Ботиров такроран Дўстлик тумани ҳудудида атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, О.Алиеванинг қўлидан унга тегишли бўлган “Редми-9” русумли телефонини очиқдан-очиқ талон-торож қилган.
Б.Ботиров судда айбига иқрорлик билдирмасдан кўрсатув берган бўлсада, унинг айби гувоҳларнинг ҳамда жабрланувчиларнинг дастлабки терговда ва судда берган кўрсатувлари, ўтказилган юзлаштириш баённомаси, сўроқ баённомаси ҳамда ишда тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Суд якунига кўра, Б.Ботировга Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Дилшод Эшматов
Жиззах вилоят судининг судьяси