Ўзбекистондаги янги биноларда ёриқлар кўпаймоқда. Бу гал Чирчиқдаги мактабда муаммолар юзага келган

Ўзбекистондаги янги биноларда ёриқлар кўпаймоқда. Бу гал Чирчиқдаги мактабда муаммолар юзага келган

Ўзбекистондаги янги биноларда ёриқлар кўпаймоқда. Бу гал Чирчиқдаги мактабда муаммолар юзага келган. Кўринишидан, мамалакатдаги аксарият биноларга ҳаттоки ер қимирлаши ҳам керак эмас, салгина ёмғирнинг ўзи кифоя.

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги "Дўстлик" маҳалласида жойлашган 4-сонли қўшимча мактаб биноси ёрилиб кетган деворининг суратлари тарқалди. Бироқ, содир бўлган воқеаларга қарамай, ушбу бинодан ҳанузгача фойдаланилмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тарқатилган хабарга муносабат билдирган.

Вазирликнинг маълум қилишича, бугунги кунга қадар ушбу объектда қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Қурилиш-монтаж ишларининг сифати тўғрисида пудратчи ва лойиҳачига икки марта ёзма кўрсатмалар берилган бўлсада, улар жавобсиз қолмоқда.

Шунинг учун, объектни қабул қилиш пайтида инспекция ушбу бинони фойдаланишга топшириш тўғрисида тегишли баённомани расмийлаштирмаган. Бугунги кунда   ҳолат шундай давом этмоқда.

Шунингдек, вазирликнинг қўшимча қилишича, таълим муассасаси деворидаги ёриқнинг сабаби аниқланган. Маълум бўлишича, томдан оқиб тушаётган ёмғир суви бундай оқибатга олиб келган. У бинонинг пойдеворига оқиб тушиб, унинг чўкишига сабаб бўлган.

Айни пайтда пудратчи ёрилган деворни таъмирлаган. Бундан ташқари, ундан баҳорги таътил пайтида бинони капитал таъмирлаш талаб қилинган.