Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришни тақиқлади

Улашиш:

Европа парламенти (ЕП) ниҳоят 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли янги автомобиллар ишлаб чиқаришни тақиқлашни маъқуллади. 14 февраль, сешанба куни Европарламент депутатларининг аксарияти 2035 йилдан бошлаб Европа Иттифоқида бензин ва дизель двигателли автомобиллар сотилишини тақиқлашни ёқлаб овоз берди. Натижада, ЕП ва ЕИ давлатлари томонидан 2022 йил октябрь ойида эришилган келишув ниҳоят тасдиқланди.

Ушбу келишувга эришилгандан сўнг, унинг ҳар икки томондан якуний маъқулланиши етишмаётган эди. Ноябрь ойида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бунга рухсат берди, энди эса Европа парламенти ҳам қўллаб-қувватлади. Қарорга кўра, 2035 йилдан бошлаб Европа Иттифоқида фақат карбонат ангидрид гази чиқармайдиган автомобиллар ишлаб чиқарилиши керак.

Музокаралардаги баҳсли нуқталардан бири углеродсиз синтетик ёнилғи автомобиллари учун истисно масаласи бўлди. Ушбу электр ёнилғиси (E-Fuel) сув ва карбонат ангидриддан олинган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Бу масалани Европа Комиссиясига ўрганиш топширилди. Германия ҳукумати Европа Иттифоқи даражасида қоидани илгари сурмоқда, унга кўра, электр ёнилғига бошиданоқ тақиқ қўйилмаслиги керак.

Ҳозирда Европа парламенти томонидан тасдиқланган қоидалар Европа Иттифоқининг 2030 йилгача парник газлари чиқарилишини 55 фоизга қисқартиришни мақсад қилган Европа Иттифоқининг «Fit for 55» яшил режаларининг бир қисми сифатида келишилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.