Сувайш канали бир йилда қанча даромад беради?

Сувайш канали бир йилда қанча даромад беради?

Миср марказий жамоат сафарбарлиги ва статистика агентлиги (CAPMAS) маълумотига кўра, Сувайш канали келтираётган даромад миқдори рекорд даражага чиқди.

Сувайш каналининг умумий даромади 2022 йилнинг ноябрида $570 млн, декабрида $589 млнга етди.

2022 йил давомида Сувайш канали жами 7 млрд 932 млн доллар даромад олди. Солиштириш учун: 2021 йилда даромад 6 млрд долларни ташкил этганди. 2023 йилда даромад кўрсаткичи $8 млрддан ошиши кутиляпти.