2023 йилда сайёҳлар учун энг хавфсиз йўналишлар маълум қилинди

2023 йилда сайёҳлар учун энг хавфсиз йўналишлар маълум қилинди

Хавфсизлик масаласи сайёҳлар учун тобора долзарблашиб боряпти. Ўз хавфсизлигини биринчи ўринга қўювчилар учун Британиянинг Express газетаси 2023 йилнинг энг хавфсиз сайёҳлик йўналишлари рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатни Get Licensed колмпанияси тузди: унда мамлакатларда жиноятчилик даражаси, фуқароларнинг полицияга ишончи ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.

Қизиғи, анъанавий денгиз ва пляж курортлари етакчи ўнталикка кира олмади.

2023 йилнинг сайёҳлар учун энг хавфсиз йўналишлари:

  1. Рейкявик (Исландия)
  2. Берн (Швейцария)
  3. Берген (Норвегия)
  4. Киото (Япония)
  5. Тайбэй (Тайван)
  6. Сингапур (Сингапур)
  7. Копенгаген (Дания)
  8. Залцбург (Австрия)
  9. Токио (Япония)
  10. Доҳа (Қатар)/Любляна (Словения)