«Expedia Group» экспертлари 2022 йилнинг биринчи чорагида сайёҳлар томонидан энг кўп бронланган йўналишларни аниқлашди.
Лас-Вегас, Ню-Йорк, Чикаго ва Лондон сингари йирик шаҳарлар ҳамда Канкун, Пунта-Кана, Гонолулу ва Майами пляжлари жаҳондаги энг кўп банд қилинган туризм йўналишлари бўлди.
Лас-Вегас 2021 йилнинг учинчи ва тўртинчи чорагида 1-ўринда турган Ню-Йоркни ортда қолдириб, NORAM (Канада, АҚШ ва Мексикадан иборат иқтисодий минтақа) етакчисига айланди. Уч чоракдирки, Ню-Йорк брон қилиниш бўйича етакчи ўнлика кирмоқда.
Қолган минтақаларнинг етакчилари:
- Токио (APAC: Осиё-Тинч океани минтақаси ва Япония);
- Лондон (EMEA: Европа, Яқин Шарқ ва Африка);
- Мехико (LATAM: Лотин Америкаси).