Прокуратура бюросининг Ғаллаорол туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижро этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Қарздорлигини вақтида тўламай келаётган қарздорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий иш қўзғатиш ва тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда оилаларни яраштириш, тушунтириш ишларини олиб бориш шулар жумласидандир.
Олиб борилган тушунтиришлар натижасида фуқаролик ишлари бўйича Бюронинг Ғаллаорол тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор Ж.Ибрагимов ҳисобидан ундирувчи З.Рашидова фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати оила ўзаро ярашганлиги туфайли қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.