Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш ҳақидаги таклиф бўйича изоҳ берилди

Чоп этиш

Бир муддат аввал Жаҳон банки Ўзбекистонда пенсия ёшини 65 ёшга оширишни таклиф қилмоқда, деган мазмундаги хабар берилган эди.

Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётан ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳ берди. Унга кўра, Жамғармада бу борада ҳеч қандай ўзгаришлар кутилмаяпти.

«Пенсия жамғармасида ҳозирда бу борада ҳеч қандай таклиф ёки лойиҳа кўриб чиқилмаяпти. Шунингдек, бу масала кун тартибида ҳам эмас. Хавотирга ўрин йўқ», – дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда пенсия ёши 55-60 ёшни ташкил қилади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив