Ягона портал орқали SIM-карта олиш имконияти яратилди

Улашиш:

My.gov.uzда UZTELECOM мобил алоқа тармоғига онлайн уланиш ва рақамни уйгача етказиш хизмати ишга туширилди.

Энди мобиль алоқа тармоғига уланиб, SIM-карта олиш учун дилерлик офисларини излаб юришга ҳожат қолмади.

Шунчаки, уйдан чиқмасдан туриб:

  • my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш;
  • UZTELECOM мобил алоқа тармоғига уланиш хизматини танлаш;
  • манзил маълумотларини киритиш;
  • уланиш тури, SIM-картани етказиб бериш, тариф режаси ва ўзингизга маъқул келган рақамни танлаш, шунингдек, тўловни ҳам онлайн амалга ошириш мумкин бўлди. 

Бунда SIM-карта фуқаро кўрсатган манзилга UZTELECOM томонидан дастлабки тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 24 соатдан 5 иш кунигача муддатда етказиб берилади. 

Агар уланиш турида eSIM технологияси танланса, уни фаоллаштириш учун QR код шакллантирилади. Ва eSIM дастлабки аванс тўлови амалга оширилган вақтдан бошлаб, 24 соат ичида юборилади.

Хизмат нархи: танланган рақам, тариф режа ва уланиш турига боғлиқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.