Жиззахда солиқ қарзи эвазига 20 та автомобиль ва 23 та кўчмас мулк хатланди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими ҳамда шаҳар солиқ инспекцияси томонидан қарздор юридик ва жисмоний шахслардан солиқ тушумларини ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бўлим томонидан ўтган июнь ойи давомида қарздорларга тегишли бўлган 20 та автотранспорт воситаси, 23 та кўчмас мулк ҳамда 11 та бошқа турдаги мол-мулклар хатланган.

Ушбу солиқ қарздорлиги бўйича хатланган мулклардан 12 та автотранспорт воситаси, 7 та кўчмас мулк ҳамда 1 та бошқа турдаги мол-мулклар аукцион савдосига чиқарилиши таъминланди. 

Келгусида ушбу солиқ қарздорликлари мол-мулкнинг сотувидан тушган маблағ ҳисобидан қопланиши, бюджет прогнозини яхшилашга хизмат қилади.

МИБ Жиззах шаҳар бўлими

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.