News time: БАА компанияси Ғаллаоролда, 14 минг судланган ўзбекистонлик ва жаримага тортилган қурувчи

News time: БАА компанияси Ғаллаоролда, 14 минг судланган ўзбекистонлик ва жаримага тортилган қурувчи

Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Узун туманидаги 31-мактабда ўқитувчиларни дўппослаган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ғаллаоролдаги қуёш фотоэлектр станциясини дастлабки қувватлари жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши белгиланган

Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуриш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Бирлашган Aраб Aмирлигининиг “Masdar” компанияси томонидан халқаро молия институтларининг қарийб 396 млн AҚШ доллари миқдорида маблағлари жалб этилади.

Республикамизнинг Сурхондарё (Шеробод), Самарқанд (Каттақўрғон) ва Жиззах (Ғаллаорол) вилоятларида 3 та йирик қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва бошқариш учун “Masdar” компанияси EТТБ билан 127 млн AҚШ доллари, ОТБ билан 102 млн AҚШ доллари ва уларнинг ҳамкор банклари билан 167 млн AҚШ доллари миқдорида шартномалар имзолади.

Ушбу қуёш фотоэлектр стансиялар умумий 897 МВт қувватига эга бўлади ва йилига 2 млрд кВт·соат электр энергиясини ишлаб чиқариш орқали минтақадаги энг йирик қуёш энергияси лойиҳасига айланади.

Самарқанд (Каттақўрғон) ва Жиззах (Ғаллаорол) вилоятларидаги лойиҳаларнинг дастлабки қувватлари жорий йилнинг декабр ойида ишга туширилиши белгиланган.

Ўзбекистонда сўнгги уч ойда салкам 14 минг киши судланди

2023 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида 13 907 нафар киши судланди. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 2022 йилда эса 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Самарқандда болани мунтазам калтаклаб келган энага 5 йилга қамалди

Самарқанд шаҳрида болани мунтазам дўппослаб келган энага 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Боланинг қовурғалари синиб силжиган, ундаги жароҳатлар ҳаёт учун ўта хавфли деб баҳоланган.

Марказий банк қатор тўловлар бўйича олинадиган комиссиянинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда

Марказий банк аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдорини БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (60,6 минг сўм) белгилашни таклиф қилмоқда.

Олмалиқда 9 қаватли уйни сифатсиз қураётган пудратчи жаримага тортилди

Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уйнинг сифати танқид қилингач, ҳудудда ўрганиш ўтказилди. Объектда кўплаб меъёрий талаблар бузилгани аниқланди. Ҳозирда қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган, пудратчи маъмурий жаримага тортилди.

Ўзбекистонда референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди

19 апрелдан Ўзбекистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Унда референдум куни айрим сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар қатнашиши мумкин. Овоз бериш тартиби ҳақида батафсил.

Ўзбекистонда маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бироқ шундай ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилганда ёки протест билдирилганда чегирма қўлланилмайди.

Март ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жойлар нархи пасайди — ИТИМ

Март ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик 7,3 фоизга пасайиб, олди-сотди битимлари сони қарийб 21 мингтани ташкил этди. Шунингдек, пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жойлар нархи арзонлашди — ИТИМ шарҳидан.

Қашқадарёда 14 ёшли қиз ота-онаси томонидан калтакланди

Косон туманида ота ва она вояга етмаган қизини калтаклади. Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган. Ота руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Қизни васийликка бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Донли экинлар ва сабзавот етиштиришда сув тежовчи тизим жорий қилганлар учун субсидия миқдори оширилди

Президент сув хўжалиги тизимидаги айрим таклифларни маъқуллади. Энди Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Сирдарёда ёпиқ қувурли суғориш тизими яратилади. Насос станциялари хусусий шерикликка ҳам берилади. Донли экин ва сабзавотни сув тежовчи тизимда етиштирганлар гектарига 8 млн сўмгача субсидия олади.