Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар

Улашиш:

Жиззах вилоятида янгидан бунёд этилаётган биноларнинг аксарияти давлат-хусусий шерикчилик асосида инвесторлар томонидан бепул қуриб берилмоқда. Шундай биноларнинг 5 таси ўтган йили фаолиятини бошлаган. Айни пайтда Жиззах шаҳрида республикада энг катта 2000 м2  майдонга эга замонавий давлат хизматлари маркази фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келтирилган. Яқин кунларда бино фойдаланиш учун топширилиши кутиляпти.

 

Шу қаторда яна 7 та туманда марказ қурилиши давом этмоқда. Жорий йил якунига қадар барча шаҳар ва туманлар давлат хизматлари марказлари янги биноларда аҳолига хизмат кўрсата бошлайди.

- Бугунги пандемия шароитига қарамасдан барча марказларда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда, - дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Назаров. - Эътиборлиси, давлат-хусусий шерикчилик асосида мазкур бинолар инвесторлар томонидан бепул қуриб бериляпти. Ўйлайманки, барча туман ва шаҳарлардаги энг замонавий бинолар халқимизга сифатли, шаффоф ва тезкор хизмат қилиш учун тайёр бўлади.

 

 

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, янги ДХМларида фуқароларга 130дан ортиқ хизмат турлари таклиф этилади. Бинода электрон навбат, инфокиоск, кутиш ва тиббий хизмат кўрсатиш жойлари, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, шунингдек электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмасига эга хизмат олувчилар (ўзига ўзи хизмат кўрсатиши) учун алоҳида майдонлар мавжуд.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.