“2 баҳо”га ҳам арзимайдиган муносабат

Улашиш:

Ғаллаорол ҳокимлиги «Аҳолига Сити шарт эмас, сифатлироқ йўл қуриб бериш даркор» номли видеолавҳа юзасидан муносабат билдирибди.

Муносабат ҳам агар расмий деб ҳисоблашга арзиса «2”га ёзилган.

Ёзмайман дедим-у, лекин берилган ушбу «муносабат» ғашимни келтирди.

“2 баҳо”га ҳам арзимайдиган муносабат

Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ олтин кони ва ундан Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманигача бўлган 15 тача қишлоқ ҳудудидаги йўлнинг ҳолати бўйича Sangzor.uz сайти томонидан «Аҳолига Сити шарт эмас, сифатлироқ йўл қуриб бериш даркор» номли видеолавҳа сайт ва ижтимоий тармоқларга жойланган эди. Орадан кўп ўтмай куни кеча Ғаллаорол тумани ҳокимлиги (яхши гумонда бўламиз шу пост юзасидан бўлса керак) ўзининг расмий сайтида «Расмий муносабат» билдирибди.

Муносабат шу қадар саёзки унда муаммонинг борлиги тан олинган бўлса-да уни ҳал этиш мавҳум эканлиги сезилиб турибди. 

Бу муносабатни ёзган одам шунчаки «муносабат бериш шарт» бўлгани учун шу 2 абзац гапни сайтга жойлаштириб қўйган холос. Ваҳоланки, аҳолига ушбу муаммони қачон ва қай тартибда ҳал этиб бериш жараёни қизиқ. Кимгадир, қачондир таклиф бериш билан иш битмайди. 

Яна бир тавсиямиз бор: ушбу муносабатни берган ҳокимлик вакиллари давлат берган транспортни қўйсинда, ўзининг шахсий автомашинасида ўша 20 кмга яқин ҳудудни бир айланиб келсин.   

Шунда балки муаммога ечим топишар. Тўғри бугун ҳудудларимизда асосий инфратузилма объектларини босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти. Бу йўл ҳам вақти-соати билан таъмирланар. Лекин айнан қачонлиги ҳозирча номаълум. Масъуллар майли ўша сиз айтган цементо-бетон ишларни қилгунча аҳолига манзилга нисбатан талофатсиз етиб олиши учун йўлни махсус техникалар ёрдамида суриб, текислаб беринг. Юқорида айтганимиздай ҳудуд аҳолиси учун ҳеч қандай СИТИлар керак эмас. Йўлни текислаш чораларини кўринг. 

Муносабатингиз учун эса халқнинг номидан катта «2» қўямиз.

Юқорида айтганимиздай, ҳокимлик масъуллари шахсий автомашинангизда шу йўлдан бир юриб кўришни унутманг. Халқнинг дардини шунда ҳис этасиз! 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.