Ўзбекистонда музей ва зиёратгоҳларга кириш 18 ёшга тўлмаганлар учун бепул бўлади

Улашиш:

Президент фармонига асосан, мазкур тартиб сентябрдан бошлаб жорий этилади.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар учун музей ва зиёратгоҳларга кириш бепул бўлади.

«Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонига кўра, бундай имконият болалар ва ёшларда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга оид қоидаларни амалга ошириш мақсадида жорий этилмоқда.

Республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болалар маданий мерос объектларига, жумладан, кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириши мумкин бўлади. «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат музейларига бепул кириш ҳуқуқи берилганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.