ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади

Чоп этиш

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши («ЎзЛиДеП») Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Бугунги кунга қадар президентликка номзодларнинг номлари «Миллий тикланиш»дан ташқари барча партиялар томонидан маълум қилинди.

Экологик партия ўз етакчиси Абдушукур Ҳамзаев, Халқ демократик партиясидан — Улуғбек Иноятов, «Адолат» социал-демократик партиясидан — Робахон Махмудова номзодини илгари сурмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив