Бу йилдан айрим педагогик йўналишларда сиртқи таълим бўлмайди (рўйхат)

Улашиш:

Президентнинг «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 289-сонли қарорида белгилаб қўйилганидек, 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг қуйидаги таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди (рўйхат суратда):

Мазкур рўйхатда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.