Терговда ўлган йигит иши бўйича жиноий иш очилди

Улашиш:

Чилонзор туман ИИБ биносида 21 ёшли фуқаро вафоти юзасидан Чилонзор туман прокурори 9 июнь куни Жиноят кодексининг 208-моддаси (ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноят иши қўзғатган.

Жиноят кодексида ҳокимият ҳаракатсизлиги қуйидагича таърифланган: давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги.

Бундай ҳолатда фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, худди шунингдек бундай ҳаракатсизлик жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИБ биносида терговга чақирилган 21 ёшли йигит ҳожатхона деразасидан сакраб, жароҳат олган ва кейинчалик вафот этганди.

Кейинроқ унинг вафоти юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси терговга қадар текшириш ўтказган, ходимларга хизмат текшируви тайинланган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.