Зафар Имомхўжаев шарҳга қайтадими?

Улашиш:

Таниқли спорт шарҳловчиси, ҳозирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ)нинг матбуот ва медиа департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган Зафар Имомхўжаев ҳозирда шарҳга қайтиш ниятида эмас. Бу ҳақда мутахассис QALAMPIR.UZ'га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, Зафар Имомхўжаев 17 йил давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритган. Унинг муаллифлигидаги “Футбол шарҳи” дастури ўз вақтида спорт мухлислари орасида катта машҳурликка эришган. Аммо бугунги кунда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган, унинг жияни Диёр Имомхўжаев муаллифлигидаги “Соккер клуб” кўрсатуви таъсирида Зафар Имомхўжаев 2016 йил бошида “Спорт” телеканалидан ишдан олинган ва дастурнинг фаолияти тўхтатилган.

“Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Тўғрисини айтаман, ўз вақтида “Спорт” телеканалидан ишдан бўшатилганимда кўнглимда алам қолиб кетганми, деб ўйлаб қоламан. Аудитория билан ишлашни, кўрсатув тайёрлашни ёқтирардим. Менга ҳатто мени ишдан олиш ғояси ташаббускори ким бўлгани ҳам қизиқ эмас. Ўша вақтда бу иш бошида  ким тургани бўйича жуда кўп вариантлар кўрилган. Бу телевидениега боғлиқ эмас, бу ҳолат футбол федерацияси билан боғлиқ деган фикрлар ҳам келган. Лекин муҳими шуки, мени севган ишимдан айиришди ва мен руҳий жиҳатдан ўзимни тиклаб олишим учун анча вақт йўқотдим. Ўша пайтлардаги ҳолатимни эсласам, менга жуда оғир ботади. Очиғини айтсам, шарҳга қайтиш борасида ўйлаётганим йўқ. Ҳозирги ишимдан жуда ҳам мамнунман”, дейди Зафар Имомхўжаев.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.