Apple компаниясининг янги операцион тизимида махфий ижтимоий тармоқ топилди

Улашиш:

iOS 17 операцион тизимининг бета-версиясида Apple Music’нинг махфий хусусияти аниқланди – мазкур сервисда ижтимоий тармоқнинг айрим имкониятлари пайдо бўлгани айтиб ўтилмоқда. Бу ҳақда 9tо5Mac портали хабар берди.

Фойдаланувчилар энди дўстлари тинглаётган мусиқани биргаликда тинглаш учун уларга обуна бўлиш имкониятига эгалар.

Дўстингизнинг профилида сиз оммавий плейлистлар рўйхатини, шунингдек, улар кузатиб борадиган қўшиқчилар рўйхатини кўришингиз мумкин. Мисол учун, 9tо5Mac таҳририяти Apple катта вице-президенти Эдди Кюнинг Apple Music’даги аккаунтида Coldplay гуруҳининг плейлистини топа олди.

Қайд этилишича, қайси мусиқа тинглаётганингизни ҳеч ким била олмаслиги учун профилингизни ёпиб қўйиш имконини берувчи созлама мавжуд.

9tо5Mac журналистлари “махфий ижтимоий тармоқ” деб атаган янги функция iOS 17 бета-версиясининг барча фойдаланувчилари учун аллақачон мавжуд. Мазкур операцион тизим кенг доирадаги фойдаланувчиларга жорий йилнинг кузида тақдим этилиши кутилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.