Париж марказида кучли портлаш содир бўлди

Улашиш:

Париж марказидаги бешинчи округда кучли портлаш оқибатида камида етти киши ўта оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага газ портлаши сабаб бўлган.

Туман мэрияси маълумотларига кўра, портлаш «Париж Aмерика академияси» дизайн мактаби яқинидаги Aлфонс Лаверан майдонидаги бинода содир бўлган.

Париж прокуратурасига кўра, ҳозирча ҳодиса келиб чиқишини тасдиқловчи аниқ маълумотлар йўқ. Нашрнинг таъкидлашича,  гувоҳлар портлашдан олдин кучли газ ҳидини ҳис қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг дастлабки ҳисоботига кўра, етти кишининг аҳволи ўта оғир, яна тўққиз нафарининг аҳволи оғир.


2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.