Ўзбекистон дунёдаги энг кучли паспортлар рейтингида пастлади

Улашиш:

Рейтинг паспорт эгалари қанча давлатга визасиз ёки нечта мамлакатга соддалаштирилган тартибда виза олиш орқали бора олишига қараб тузилган.

Канаданинг Arton Capital консалтинг компанияси томонидан тузилган Pasport Index халқаро паспорт мустаҳкамлиги рейтингида Ўзбекистон 97 давлат орасида икки поғона пастлаб 71-ўринни эгаллади. Рейтингни тузишда компания паспортларни уларнинг эгалари қанча давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда виза олиш орқали нечта мамлакатга бора олишига қараб баҳолайди.

Ўзбекистон фуқаролари 26 та давлатга визасиз боришлари, 45 та давлатга борганда виза расмийлаштириш керак бўлади, икки давлат учун эса мамлакатга кутилаётган келиш вақти талаб қилинади. Шунингдек, 127 та давлатга ташриф буюриш учун умумий белгиланган тартибда кириш визаси талаб қилинади.

МДҲ ҳудудида Россия расмий равишда рейтинг пешқадами ҳисобланмоқда. У рейтингда 35-ўринда жой олган. Ушбу мамлакат фуқаролари 74 давлатга визасиз режимда, 46 тасига эса ташриф давомида виза расмийлаштириши мумкин. Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида энг заиф паспорт Туркманистонга тегишли.

Рейтингга кўра, дунёдаги энг кучли паспортга БАА фуқаролари эгалик қилади. Улар учун 125 та давлатда визасиз режим мавжуд, яна 55 та давлатга визани ташриф давомида расмийлаштириши мумкин.

Рейтингнинг энг сўнгги қаторини Афғонистон эгаллаган. Афғонистонликлар атиги 5 та давлатга визасиз саёҳат қилиши мумкин, шунингдек 35 давлатга ташриф давомида виза расмийлаштириши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.